Кўкдала тумани прокуратураси ва жиноят ишлари бўйича Кўкдала туман суди биносининг янги бинолари фойдаланишга топширилди

10:44 01 Декабрь 2023 Жамият
754 0

Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд – ҳуқуқ соҳасида мисли кўрилмаган ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, ислоҳотлар жараёнида прокуратура органлари ва судларга ҳам катта эътибор қаратилиб, барча туман (шаҳар)ларда босқичма – босқич барча қулайликларга эга шинам ва замонавий бинолар қурилмоқда.

Шу ислоҳотларнинг яна бир натижаси сифатида 2022 йилнинг апрель ойида ташкил этилган Кўкдала тумани прокуратураси ва жиноят ишлари бўйича Кўкдала туман суди биносининг янги бинолари фойдаланишга топширилди.

Тантанали маросимда Олий суд раиси, Бош прокурор ўринбосари, вилоят сектор раҳбарлари ва туман фаоллари иштирок этди.

Тадбирда бинолар қурилишида жонбозлик кўрсатган қурувчиларга эсдалик совғалари топширилди.

Сўнгра, тантанали очилиш маросимининг рамзий тасмаларини кесилиб, ташриф буюрган меҳмонлар яратилган шароитлар билан танишишди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер