Кўҳна ва навқирон Самарқанд яна бир муҳим мақомга муносиб кўрилди
Фото: “Халқ сўзи”
25 сентябрь куни Қатар давлатида ўз ишини бошлаган XXII Ислом дунёси маданият вазирларининг “Ислом оламида маданий тадбирларнинг янгиланиши томон” мавзусидаги 12-конференцияси бўлиб ўтди.
Сўнгги йилларда жаҳон ҳамжамияти таълим, илм-фан ва маданият тараққиёт гарови эканлигини янада теранроқ англади ва асосий эътиборни ана шу уч жиҳатга қаратяпти, десак муболаға бўлмайди.
Конференция кун тартибида дунё маданий сиёсатининг етакчи тамойиллари ва барқарор ривожланиш кўрсаткичлари, ислом оламида инсониятнинг барҳаёт бойликлари ва анъанавий билимларини қадрлаш, маданий бойликларнинг ноқонуний айланишига қарши курашишга оид қатор масалалар муҳокама қилинди.
Энг муҳими, конференция доирасида 2025 йил Самарқанд Ислом дунёси маданият пойтахти деб тасдиқланди. Бу мақом бизга яна бир карра дунёга маданий меросимизни намоён этиш имконини тақдим этади.
Конференция бугун ўз ишини давом эттиради.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг