Кобулда яна портлаш юз берди. Қурбонлар бор

01:21 18 Ноябрь 2021 Дунё
1295 0

Фото: AP

Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрининг ғарбий қисмида навбатдаги портлаш содир этилди. Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрининг ғарбий қисмида содир бўлган навбатдаги портлашда камида беш киши ҳалок бўлган.

Манбага кўра, Даште-Барчи туманида янги портлаш содир этилган. Оқибатда камида беш киши ҳалок бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, яна етти киши жароҳат олган. Маҳаллий аҳолидан бирининг сўзларига кўра, бу ерда енгил автомобилга ёпиштирилган магнит мина портлатилган.

Сўнгги бир ой ичида Кобулда бир неча портлашлар содир бўлиб, фуқаролар ҳалок бўлди. Жумладан, 15 ноябрь куни Дашт-Барчида худкуш-террорчи автобус портловчи ускунани ҳаракатга келтириши оқибатида бир киши ҳаётдан кўз юмиб, икки киши тан жароҳати олган эди. 2 ноябрь куни эса Кобулдаги Сардор Муҳаммад Довуд Хон номидаги энг йирик ҳарбий госпиталь ҳудудида иккита портлаш содир этилди.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер