Кобул аэропортида барча рейслар тўхтатилди
Фото: Reuters
Афғонистон пойтахти Кобул аэропортида барча рейслар тўхтатилди. Бу ҳақда мамлакат фуқаро авиацияси маъмурияти томонидан маълум қилинди.
«Ҳамид Карзай халқаро аэропортидаги барча рейслар кейинги огоҳлантиришга қадар тўхтатилди. Мамлакатнинг турли ҳудудларига, шунингдек, чет элларга учишни истаган йўловчиларга рейслар тикланиши ҳақида олдиндан хабар берилади», дейилади хабарда.
Изоҳланишича, ҳаво портида тартибсизликларнинг олдини олиш учун шундай чоралар кўрилган.
Манбада айтилишича, Кобул аэропортида ички ва халқаро рейсларнинг имкон қадар тезроқ тикланиши учун фаол иш олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг