КХШТ тинчликпарвар кучлари Қозоғистонда вазият тўлиқ барқарорлашганидан кейин чиқиб кетади — Россия мудофаа вазири
Фото: РФ Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ)нинг тинчликпарвар кучлари Қозоғистондаги вазият тўлиқ барқарорлашганидан кейин тарк этади. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда КХШТ кучлари республикадаги муҳим ҳарбий, давлат ва ижтимоий аҳамиятга эга объектларни қўриқлаш бўйича вазифаларни бажармоқда.
Аввалроқ, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев КХШТнинг республикадаги тинчликпарвар миссияси якунланганини маълум қилганди. Тўқаевга кўра, тинчликпарвар кучлар 13 январдан бошлаб мамлакатдан чиқиб кетишни бошлайди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг