Китоб, кредит эмас!(ми)?

12:38 24 Октябр 2019 Жамият
1239 0

Иллюстратив фото

Деворга осилган милтиқ ҳам бир кунмас - бир кун, барибир отади, дейишади. Алал - қисса жавондаги китоб ҳам куни келиб ўқилиши тайин.

Бугун ёшларимизнинг мутолаадан йироқлашгани бор гап. Ўзаро суҳбатлар ҳам қайсидир асар хусусида эмас, балки ижтимоий тармоқлардаги “шов-шув”лар атрофида жонланади.

Эҳтимол ўткинчидир. Акс ҳолда кимсан Муҳаммад Салоҳ(“Ливерпуль” ҳужумчиси) ижтимоий тармоқларнинг қизиғи йўқ, вақт топсам мутолаа қиламан, демасди. Қолаверса, уўз ҳамюртларига ҳам китоб совға қилишни хуш кўраркан.

Учқудуқда Салоҳнинг мухлислари “Миллийбанк”нинг туман филиали мутасаддилари 18- умумтаълим мактабига ХХ аср ўзбек адабиёти тўпламидан ўрин олган бебаҳо хазинани туҳфа этишди.

Китоблар шу куниёқ қўлма-қўл бўлиб кетганини инобатга олсак, буни келажакка йўналтирилган, фоизсиз сармоя дейиш мумкин.

Темур ЭШБОЕВ,
(“Халқ сўзи”).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер