Китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида
Давлатимиз раҳбари томонидан 2019 йилнинг 19 март куни ўтказилган йиғилишда мамлакатимиз ёшларини кенг тафаккурли, билимли ва баркамол қилиб тарбиялаш, маънавиятини юксалтириш, аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича долзарб вазифалар белгиланди.
Президентимиз томонидан илгари сурилган китоб совға қилиш ташаббусини қўллаб-қувватлаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти бошлиғи Қобил Бердиев Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Халқ таълими бошқармасига қарашли 209-сонли ҳамда 308-сонли умумтаълим мактабларига адабиётлар тўпламларини туҳфа этди.
Мактаб ўқувчилари билан бўлган суҳбатда институт раҳбари Ватанга бўлган садоқат, оилага бўлган меҳр-муҳаббат, ҳарбий ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш борасида нутқ сўзлаб, ўқувчилар билан дўстона суҳбат қурди. Қизғин кечган давра суҳбатлари давомида мактаб ўқувчилари ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олишди.
Ўтказилган тадбирларда таълим масканларининг кутубхоналари ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналари, болалар адабиёти ҳамда буюк тарихимиз намоёндаларининг ҳаёти ва ижоди ҳақида сўзловчи жами 200дан ортиқ энг сара бадиий адабиётлар билан бойиди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг