“Китобхонлик ҳафталиги”да кутубхоналарга китоблар совға қилинмоқда 

17:46 14 Апрель 2023 Жамият
1282 0

Фото: Халқ сўзи

Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрь кунги “2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори асосида 2021 йилдан буён мамлакатимизда ҳар йили апрель ойида “Китобхонлик ҳафталиги” ўтказилиб келинмоқда.

Яхши анъана тусини олган мазкур ҳафталик доирасида Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона марказида “Китобсевар миллат” шиори остида қатор тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
 
Бундан кўзланган мақсад аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида китоб ўқишни кенг тарғиб этиш ва китобхонлик маданиятини юксалтиришга қаратилган.

- Мазкур ҳафталик аҳоли ўртасида китобхонлик маданиятини шакллантириш, ёзувчи-шоирлар билан яқиндан мулоқот қилиш, асарларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришда жуда қўл келмоқда, - дейди  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Тошпўлат Тугалов. - Ҳафталик доирасида жойларда ўтаётган мана шундай тадбирлар давомида китоб ярмаркаларининг ҳам ташкил этилаётгани барча учун фойдали бўляпти.

Ҳафталик доирасида вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидаги ахборот-кутубхона марказлари ва умумтаълим мактабларига “Халқ сўзи” газетаси таҳририяти томонидан туҳфа этилган китоблар топширилди.

Фото: Халқ сўзи

15 апрелга қадар давом этадиган “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида китоб кўргазмалари, кўрик-танловлар, ижодкорлар билан учрашувлар, янги адабиётлар шарҳи, бадиий ва мусиқий кечалар, “Севимли кутубхонамга китоб совға қиламан” акциялари ҳам ўтказиляпти.

Абдулазиз Йўлдошев, "Халқ сўзи".

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер