Ички ишлар органлари ичида ким “Китобхон ходим”?
Навоий вилоятида ички ишлар органлари ходимлари ўртасида “Китобхон-ходим” танлови ўтказилди.
Вилоят ички ишлар бошқармаси тизими ходимлари ўртасида китобхонлик маданиятини кенг оммалаштириш, улуғ аждодларимиз - буюк аллома ва мутафаккирларимизнинг бой маънавий меросини асраб-авайлаш ҳамда миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳини шакллантириш мақсадларида ташкил этилган мазкур танловда биринчи босқичнинг 16 нафар ғолиблари иштирок этдилар.
Иштирокчилар “Буюк сиймолар”, “Шеърда тушириб қолдирилган сўзни топиб, ўз ўрнига қўйиш”, “ Асар муаллифини топиш” ва “Ўзбек адабиёти билимдони”, “Асардан парча” каби шартлар бўйича ўз билим, синчковлик ва хотира салоҳиятларини синовдан ўтказдилар.
Танлов якунига кўра Навоий шаҳар ИИО ва ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими суриштирувчиси Сарвиноз Душанова фахрли биринчи ўринни эгаллаб, унинг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Темур ЭШБОЕВ, (“Халқ сўзи”)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг