Китоб ярмаркаси ташкил этилди

11:49 09 Январь 2019 Жамият
2998 0

Фото: ДБҚ

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги арафасида юртимизда ватанпарварлик ойлиги давом этмоқда. Шу муносабат билан Давлат божхона қўмитасида Матбуот ва ахборот агентлиги билан ҳамкорликда китоб ярмаркаси ташкил этилди.

Қўмита матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу ярмаркада “Ўзбекистон” НМИУ, Ғафур Ғулом номидаги НМИУ, “Ўқитувчи” НМИУ, “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” давлат илмий нашриёти ҳамда Чўлпон номидаги НМИУлар 500 номдаги 2000 дан ортиқ китоблар билан қатнашяпти. Божхона хизмати ходимларининг китоб мутолаасига қизиқишлари баланд эканини уларнинг иштироки ва кайфиятидан ҳам билиб олиш мумкин.

Барчамиз ана шундай тадбирларни кўпайтириш тарафдоримиз. Зеро, китобхонлик бугун барча соҳа вакили учун сув ва ҳаводек зарур.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер