Кимларга дастлабки синов муддатисиз ишга қабул қилинади?
Яқинда ОТМни битирдим. Ишга кириш учун мурожаат қилганимда, иш берувчи менга 3 ой дастлабки синов муддати билан ишга қабул қилишини айтди. Қонунчиликда кимларга нисбатан дастлабки синов муддати қўлланилмайди? Ушбу саволга Адлия вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева жавоб берди.
"Меҳнат кодексининг 84-моддасига кўра қуйидаги тоифадаги шахсларга дастлабки синов муддати қўлланилмайди:
ҳомиладор аёллар;
3 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар;
корхона учун белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахслар;
таълим муассасасини тамомлаган кундан эътиборан 3 йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчилар;
ходимлар билан 6 ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилиб, ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди", деди Ўринбоева.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг