Кимлар 60 квадрат метр доирасида мол-мулк солиғидан озод қилинган?
Қуйидагилар 60 квадрат метр доирасида жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқдан озод қилинади:
— 10 нафар ва ундан ортиқ болалари бор ота-оналар (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг болалар борлигини тасдиқловчи маълумотномаси асосида);
— пенсионерлар (пенсия гувоҳномаси асосида);
— I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар (пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссияси маълумотномаси асосида).
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг