Кийимлар остига яширилган пиротехника воситалари фош бўлди
Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш тезкор ходимлари, ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда ИИБ Йул патруль хизмати ходимлари билан ҳамкорликда,Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида Оҳангарон туманида “Фарғона-Оҳангарон” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган фуқаро бошқарувидаги бўлган, “Mercedes Benz Sprinter” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автоулов юк хонасида, хуфиёна тарзда кийим-кечаклар остига яширилган фуқаро Қаюмовага тегишли бўлган, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра қиймати 200 млн. сўм бўлган жами 174 108 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг