Кичкинтойларни уйда ёлғиз қолдирманг!
Кеча эрталаб Тўрақўрғон туман фавқулодда вазиятлар бўлимига шошилинч кириб келган фуқаро тўртинчи қаватда яшайдиган қўшнисининг уч ёшли қизалоғи эшиги қулфланиб қолган хонадон ичида ёлғиз қолгани ҳақида хабар берди. ФВБ хизматчилари воқеа жойига зудлик билан етиб боришди ва махсус нарвон ёрдамида юқори қаватга кўтарилиб, кичкинтойни онасига топширдилар.
- Ташвишли пайтда жонимизга оро кирган қутқарувчиларга минг раҳмат, -дейди Тўрақўрғон шаҳри Туркистон маҳалласида яшовчи Шаҳзода Мамажонова. – Икки соат атрофида қулфлоғлик уйда қўрқувдан йиғлаб ўтирган қизчамни соғ-омон қўлимга тутқазишди. Бу воқеа менга сабоқ бўлди. Шу ўринда ота-оналарга айтмоқчиман, ёш болаларни уйда ёлғиз қолдириб, улар ҳаётини хавфга, ўзингизни ташвишга қўйманг.
Қ. НАЖМИДДИНОВ. “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг