"Киберхавфсизлик тўғрисида"ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда

11:49 24 Январь 2022 Жамият
1267 0

Депутатлар томонидан «Киберхавфсизлик тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев ўз телеграм саҳифасида маълум қилди.

Киберхавфсизлик - ахборот хавфсизлиги бўлиб, у шахс, жамият ва давлат манфаатларини ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилиш ҳолатини англатади.

Янги қонуннинг мақсади:

  • Ўзбекистон Республикаси кибермаконида киберхавфсизлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш;
  • Киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли органнинг ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш;

Миллий киберхавфсизлик саноатини рағбатлантириш, ривожлантириш учун ҳуқуқий базани яратиш: давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш, киберхавфсизлик бўйича мутахассислар тайёрлаш, миллий операцион тизим ва дастурий таъминотлар яратиш ва бошқалардан иборат.

Қонун лойиҳасига кўра, киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб Давлат хавфсизлик хизмати белгиланмоқда.

Аввалроқ, ахборот ва киберхавфсизлик бўйича Ўзбекистондаги етакчи ташкилотлар рейтинги эълон қилинганди. Шунингдек, Марказий банк қошида Киберхавфсизлик маркази ташкил этилиши айтилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер