Хушхабар: Руслан Нурудинов мутлақ жаҳон чемпионлигини қўлга киритди!
Фото: Миллий олимпия қўмитаси
Колумбиядан навбатдаги хушхабар. Ҳамюртимиз Руслан Нурудинов дунё биринчилигида -109 кг. вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Бу билан андижонлик полвонимиз икки бор жаҳон чемпионлигига эришган биринчи ўзбек оғир атлетикачисига айланди.
Нурудинов даст кўтариш машқида 177 кг., силтаб кўтаришда 220 кг. ва умумий ҳисобда 397 кг. билан ушбу вазн тоифасида тенгсиз эканини кўрсатиб, 3 йўналишда олтин медалларга эгалик қилди. Бу унинг фаолиятида дунё биринчилигидаги иккинчи чемпионлик. Ҳамюртимиз энг яқин таъқибчисини 8 кг.га ортда қолдиришга эришди.
Оғир атлетика бўйича ЖЧ
Эркаклар, -109 кг:
— Руслан Нурудинов (Ўзбекистон) - 397 (177+220) кг.
— Гиорги Чхеидзе (Грузия) - 389 (170+219) кг.
— Рафаэл Кастилё (Колумбия) - 388 (174+214) кг.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг