Хўжаободда чиқиндидан электр энергияси олинади
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Хўжаобод туманида чиқиндини қайта ишлаш орқали электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхонага асос солинди. 110 млн. доллар қийматдаги лойиҳани барпо этиш учун 100 нафардан зиёд қурувчилар фаолият олиб бормоқда.
— Корхона ишга туширилгач, бир кунда 1500 тонна чиқиндини қайта ишлаш имконияти яратилади, —дейди “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Андижон ҳудудий филиали ходими Мухлисахон Собирова. — Бунинг натижасида соатига 40 минг кВт электр энергияси ишлаб чиқариш мумкин бўлади.
Хитой Халқ Республикасининг “China International Camce” компанияси билан ҳамкорликдaги ушбу лойиҳа фойдаланишга топширилгач, 100 мингта хонадонни электр энергияси билан таъминлашдаги муаммолар бархам топади.


Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг