Хўжайли туманида IТ ўқув маркази ўз фаолиятини бошлади
Фото: mitc.uz
Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани IТ марказининг очилиш маросими ўтказилди. Тадбирда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси, Хўжайли тумани ҳокимлиги раҳбар ва ходимлари, туманнинг устоз-мураббийлари, шунингдек, ўқувчи-ёшлар қатнашди.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу IТ марказ ёшларнинг рақамли таълим олиши учун тўгарак хоналари, ўқув зали ва керакли техникалар билан таъминланган. Яратилган шарт-шароитлар замон талабларига жавоб беради. Иштирокчилар марказдага қулайликлар билан ҳам яқиндан танишдилар.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг