Ховосда янги жоме масжиди очилди

17:15 19 Июнь 2023 Жамият
661 0

Фото: “Халқ сўзи”

Сирдарё вилоятининг Ховос тумани Оқчангал маҳалласида янги жоме масжиди фойдаланишга топширилди.

Фото: “Халқ сўзи”

Унда бир вақтнинг ўзида 1 минг 500 нафардан зиёд ҳамюртларимиз намоз ўқиши мумкин. Шунингдек, катта автомагистраль бўйида жойлашганлиги йўловчи ва сайёҳларнинг йўл-йўлакай ибодатларини адо этишларига ҳам қулайлик яратади.

Абдурраҳмон ибн Авф Қурайший номи билан аталган жоме масжидининг очилишига бағишланган маросимда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров, Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев, маҳалла фаоллари, имом-хатиблар, нуронийлар ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар.

Фото: “Халқ сўзи”

Эзгу тилаклар билдирилиб, мамлакатимизда тинч-осойишта, фаровон ҳаёт бардавомлиги учун дуога қўл очилди.

                                             

                                            Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер