Хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Риштон туманида 60 нафар, шундан 30 нафари камбағаллик реестрида турувчи хотин-қизларнинг бандилиги таъминланди.
Туман истироҳат боғида бўлиб ўтган тадбирда Риштон тумани ҳокимлиги масъуллари томонидан ушбу аёлларга субсидия асосида меҳнат қуроллари тарқатилди.
— Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари тавсиялари асосида 58 нафар хотин-қизларга тикув машиналари, 2 нафарига пишириқ печи ва яна бир оила бекасига мотокультиватор берилди, — дейди Риштон тумани камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи Жалолиддин Раҳимов. — Натижада уларга доимий даромад манбаига эга бўлиб, оиласи фаровонлигини таъминлаш имконияти яратилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг