Хосе Мария Мендес Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи бўлди
Испаниялик таниқли футзал мутахассиси Хосе Мария Мендес Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон футзал федерацияси хабар берди.
Маълум қилинишича, федерация ҳамда мураббий ўртасида икки йиллик шартнома имзоланган.
“Мендес мамлакатимиз футзал ишқибозларига яхши таниш. У муқаддам икки бор Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқарган: дастлаб 2011–2012-йилларда, сўнг 2014–2017-йилларда. Унинг раҳбарлиги остида терма жамоамиз Осиё чемпионатида 2014-йилда бронза, 2016-йилда эса кумуш медални қўлга киритган”, — дейилади федерация хабарида.
Маълумот учун, 52 ёшли Хосе Мария Пасос Мендес — 1974-йил 28-март куни Испаниянинг Луго шаҳрида таваллуд топган. Футзалчилик фаолиятини ўзининг қадрдон шаҳри жамоалари — “Луго” ҳамда “Аутос Лобелле” клубларида дарвозабон сифатида бошлаган.
Икки йиллик фаолиятдан сўнг у бошқа клублардан таклифлар олади ва “Мелилья”, “Кафе Канделас Луго”, “Валенсия”, Хорватиянинг “Оркан”, шунингдек, “Барсел” жамоаларида ишлаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг