Хорижлик талабаларнинг коллеж ва техникумларда тўлов-контракт миқдори таълим муассасаларининг директорлари томонидан белгиланади

09:45 07 Январь 2023 Жамият
1250 0

Фото: Иллюстратив cурат

Давлат комиссиясининг тегишли қарорига биноан, коллежлар ва техникумларда 2022/2023-ўқув йили учун барча босқичдаги ўқувчиларнинг тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати миқдорлари мос равишда 2021/2022-ўқув йили учун белгиланган миқдорларда сақланиб қолди. Бу ҳақда  Олий таълим, фан ва инновацион вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Айрим йўналишларда ўқитиш муддатлари бир йилдан кам ёки кўп бўлганда мазкур белгиланган миқдорлар 12 ойга бўлинади ва мос равишда ўқиш муддатига (ойига) кўпайтирилган ҳолда тўланиши лозим бўлган тўлов-контракт миқдори аниқланади.

Шунингдек, хорижий фуқароларни коллеж ва техникумларда  тўлов-контракт  асосида ўқитиш қийматлари  Ўзекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги «Олий ва ўрта махсус таълим соҳасида бошқарувни ислоҳ қилиш тўғрисида»ги  ПФ-5763 сонли фармонига мувофиқ бўйсунувчи  вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда таълим муассаларининг директорлари томонидан белгиланади.

Маълумот учун, талабалар тўлов-контрактини тўлов иловалари орқали онлине тўлаши ва шартнома бўйича қарздорлик миқдорини билиши мумкин. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер