Хорижий аниматорлар томонидан маҳорат дарси ташкил этилди
Киночилар уйида ёшлар учун Озарбайжон, Грузия ва Қозоғистондан келган аниматорлар томонидан маҳорат дарси ташкил этилди.
Қозоғистонлик аниматор Aнтон Болкунов форум доирасида тасвирий санъатга қизиқувчи болалар билан мультфильм қаҳрамонлари тасвири туширилган суратларни бўяди. Сўнгра улар учун ушбу суратлар асосида анимация соҳасидан маҳорат дарси ўтиб берди. Қўғирчоқлар билан ишлаш бўйича эса озарбайжонлик Эльчин Хами Ахундов томонидан маҳорат дарси ўтказилди. Унда қўғирчоқлар билан қандай ишлаш, уларни жонлантиришда айнан нималарга эътибор қаратиш лозимлигини ҳақида гапирилди.
Форум кечки дастурида Ўзбекистон Миллий кинофонди раҳбари Элжон Аббосов чет элдан эталон негативлари қайтарилган мультфильмлар ҳақида батафсил маълумот беради. Шунингдек, кичик томошабинлар учун мультфильмлар намойиши бўлиб ўтади.
Тошкент халқаро анимация форуми 22 апрелга қадар давом этади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг