Хориждан “учиб келган” дрон аэропортда “қўндирилди”

09:42 26 Август 2019 Жамият
968 0

Тошкент халқаро аэропортига “Истамбул-Тошкент” йўналиши бўйича учиб келган фуқаро Ж.Ж.нинг юклари белгиланган тартибда холислар иштирокида божхона назоратидан ўтказилди. Бу ҳақда ДБҚ ахборот хизмати хабар берди.

Натижада, унинг ичида божхона назоратига тақдим этилмаган ва жисмоний шахслар томонидан олиб кирилиши тақиқланган 1 дона “Corby Drones” русумли учувчисиз учиш аппарати борлиги аниқланди.

Хозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари давом эттирилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасининг жорий йил 2 май куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуннинг 1-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 2444-моддаси билан тўлдирилган бўлиб, учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш бўйича жиноий жавобгарлик белгиланган. Мазкур Қонуннинг 1-моддаси  2019 йил 4 ноябрдан амалга киритилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер