Хоразмга янги йўловчи ташувчи транспорт воситалари келтирилди

16:48 30 Октябр 2023 Жамият
374 0

Фото: “Халқ сўзи”

Жорий йилда Хоразм вилоятида 19 нафар ташаббускор тадбиркор томонидан ўз маблағлари ва банк кредитлари ҳисобига умумий қиймати 3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 100 та микроавтобуслар харид қилинди. Уларнинг 52 таси Хитойда ишлаб чиқарилган “JAC “, 4 таси “FATON” ва 44 таси Россияда ишлаб чиқарилган “ГАЗEЛЬ-NEXT” русумли микроавтобуслардир. Бу автоуловлар ёрдамида 6 та янги йўналишларда жамоат транспорти қатнови йўлга қўйилди. Натижада мавжуд йўналишлардаги қатновларнинг оралиқ вақти қисқариб, йўловчилар учун қулайлик яратилди.

— Янги автотранспорт воситаларининг келтирилиши натижасида йўловчилар оқими юқори бўлган бир қатор йўналишларда қатновлар оралиқ вақти 15 дақиқадан 7 дақиқагача қисқарди, — дейди Хоразм вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи Раҳматулло Бобоев. —Бундан ташқари 100 та янги иш ўринлари яратилди.

Яқинда вилоятимизга “COMFORT AUTO HAMKOR” МЧЖ томонидан умумий қиймати 1 млн 104 минг АҚШ долларига тенг бўлган 4 та “YUTONG“ ва     4 та “ZHONGTONG” автобуслари келтирилди. Мазкур автобуслар Урганч-Тошкент-Урганч йўналишида йўловчиларга хизмат кўрсатади. Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида чипталарни мобил илова орқали харид қилиш ва “Catering” хизмати ҳам йўлга қўйилади.

                                                      Одилбек Одамбоев, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер