Хоразмдаги Марказий банк биносида ёнғин юз берди

18:33 22 Май 2025 Жамият
224 0

Фото: ФВВ

Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги Марказий банк биносида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 22 май куни соат 17:16 да Урганч шаҳар «Тинчлик» кўчасида жойлашган Марказий банк биносининг том қисмида ёнғин рўй бераётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 17:20 да воқеа жойига етиб бориб, соат 17:38 да алангани қуршаб олган ва 18:18 да батамом ўчирган.

Ҳодиса оқибатида оқибатида банк биносининг тахминан 80 квадрат метр том қисми ёниб зарарланган. Ёнғин туфайли ҳеч ким жабрланмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Яшнобод туманида жойлашган қурилиш объектида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер