Хоразмдаги мактабларга рақамли ўқув жиҳозлари топширилди

16:03 24 Сентябр 2023 Жамият
860 0

Фото: Халқ сўзи

Хоразм вилоятидаги умумтаълим мактабларига Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тақдим этилган компьютер жамланмалари ва бошқа техник воситалар етказиб берилди.

Воҳадаги мактабларга «5-9-синфларда хорижий тил ва информатика фанларини ўқитиш сифатини ошириш” лойиҳаси доирасида ажратилган грант бўйича Хитой Халқ Республикасидан келтирилган 880 дона компьютер ва ҳа бири 55 донадан интерактив доска, проектор, конденционер, принтер ёшларнинг билим ва зеҳнини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этиши табиий.

— Бугунги кунда умумтаълим мактаблари битирувчиларига камида иккита хорижий тилни ва замонавий IT технологияларни пухта ўргатиш вазифаси қўйилган, — дейди Хоразм вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Ҳамро Бектемиров.— Лойиҳа доирасида келтирилган техник воситалар ўқувчилар учун қулайлик ва қўшимча имкониятлар яратади.

                                                              Одилбек Одамбоев, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер