Хоразмдаги бозорда ёнғин содир бўлди

10:34 18 Июнь 2024 Жамият
398 0

Ҳазорасп туманидаги бозорда ёнғин содир бўлди. Ҳолат юзасидан Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича, 18 июнь куни соат 02:30 да Ҳазорасп тумани «Боғдор» МФЙ ҳудудида жойлашган «Ҳазорасп универсал савдо комплекси» АЖ ҳудудида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Ёнғин-қутқарувчилар соат 02:35 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 04:04 да тўлиқ бартараф қилинган. Ёнғин-қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида ёнғин майдонини бошқа дўконларга ўтиб, кенгайиши ва савдо комплекси ҳудудининг 4,2 минг квадрат метр майдони сақлаб қолинган.

«Ёнғин натижасида 300 квадрат метр майдонда аралаш турдаги моллар савдо дўконлари ёниб зарарланган. Ёнғиннинг юзага келиш сабаби ҳамда моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Воқеа жойига вилоят ФВБ, ИИБ бошлиқлари ҳамда туман ҳокими чиққан», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер