Хоразмда жорий йилда 119 та кўп қаватли уй қурилиб, 3,5 мингта оилани яшаш шароити яхшиланади
Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда Хоразмда уй-жой ва маҳалла инфратузилмасини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилиши таъкидланди.
Жорий йилда 119 та кўп қаватли уй қуриб, 3,5 мингта оилани яшаш шароитини яхшилаш режалаштирилган. “Янги Ўзбекистон” массивлари ташкил этилиб, 100 та кўп қаватли уй қурилиши бошланади.
Мутасаддиларга Хива шаҳри, Шовот ва Ҳазораспни урбанизация бўйича намунали ҳудудга айлантириш чораларини кўриш топширилди.
Йил якунигача Урганч ва Хива шаҳарлари ҳамда Гурлан ва Тупроққалъа туманларида оқова сув тармоғини қуриш лойиҳаси бошланади.
Электр тармоқлари, подстанция ва трансформаторларни тўлиқ янгилаш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқилади.
Бунда, 2024 йилда 1 минг километр тармоқ, 10 та подстанция ва 500 та трансформаторни янгилаш кўзда тутилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг