Хоразмда тиббиёт муассасаларининг янги бинолари фойдаланишга топширилди
Фото: “Халқ сўзи”
Урганч шаҳрида Республика ихтисослаштирилган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиали поликлиникаси ҳамда қандли диабет асоратларини жарроҳлик йўли билан даволаш бўлимларининг янги бинолари ўз фаолиятини бошлади.
— Бугунги кунда вилоятимизда қандли диабет касаллигига чалинган беморлар сони 28 минг нафардан ортиқ, — дейди Республика ихтисослаштирилган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиали раҳбари Ғайрат Ғоипов. — Янги биноларнинг фойдаланишга топширилиши ҳамда замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланиши натижасида эрта диагностика ва реконструктив амалиётлар орқали беморларда диабетнинг кейинги босқичларга ўтиб кетишининг олди олинади. Шунингдек, касаллик асоратлари вилоятнинг ўзида битта марказда малакали мутахассислар томонидан текширилиши ва даволаниши йўлга қўйилади.
Айтиш жоиз, янги бино қурилиши учун маҳаллий бюджетдан 6,3 миллиард сўм маблағ сарфланди.
Одилбек ОДАМБОЕВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг