Хоразмда тадбиркорнинг 428,7 млн. сўмлик дори воситаларини ўзлаштирган менежер аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Урганч шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Д.А. “F.L.” МЧЖнинг менежери вазифасида ишлаб келиб, тадбиркорнинг 428,7 млн. сўмлик дори воситаларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг