Хоразмда сайлов фуқароларнинг юксак сиёсий фаоллиги билан ўтмоқда
Фото: “Халқ сўзи”
Мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги муҳим воқеа – муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови Хоразм вилоятида ҳам миллий қонунчилигимиз ҳамда умумэътироф этилган демократик тамойиллар асосида, фуқароларнинг юксак сиёсий фаоллигида ўтмоқда.
12-Хоразм сайлов округи ҳудудидаги 553 та сайлов участкасида овоз бериш жараёнлари қизғин давом этмоқда. Округ бўйича овоз берувчиларнинг умумий сони 1 миллион 8 минг нафардан зиёд. Муддатидан олдин овоз бериш кунларида эса жойлардаги сайлов участкаларида 11 минг 237 нафар сайловчи ўзи танлаган номзодга овоз берди. Вилоятдаги 70 минг 382 нафар йигит-қиз сайловда биринчи марта иштирок этди.
— Конституциямизда белгиланган сайлаш ҳуқуқимдан илк бор фойдаланаяпман, — дейди урганчлик Анажон Жумабоева. — Ҳаётимда ёрқин из қолдирадиган шундай муҳим кунда бутун оиламиз билан эрта тонгдан сайлов участкасига ошиқдик. Муқобиллик асосида кўрсатилган номзодлардан бирига овоз бериш орқали ўз қароримизни сайлов бюллетенида ифодаладик. Бу юртимиз тақдирига дахлдорлигимизнинг амалдаги исботидир.
Одилбек ОДАМБОЕВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг