Хоразмда ноқонуний тарзда қум қазиган фуқарога жарима солинди

12:43 04 Сентябр 2023 Жамият
368 0

Хоразм вилояти Экология бошқармаси Янгиариқ туман бўлими томонидан навбатдаги рейд тадбири ўтказилди. 

Рейд давомида Баёт маҳалласи ҳудудида фуқаро С.Т. фойдали қазилма бўлган қумни ноқонуний равишда қазиб олгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг  70-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. 

Ҳолат натижасида табиатга 2 миллион 70 минг сўм зарар етказилганлиги ҳисобланди, С.Т.га эса қилмиши учун БҲМнинг 10 баробари — 3 миллион 300 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди. 

Ҳуқуқбузар етказилган зарар ва жарима, яъни 5 миллион 370 минг сўм тўлайдиган бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер