Хоразмда маст эркак ўғлини пичоқлаб ўлдирди

14:58 18 Январь 2022 Жамият
1185 0

Хоразм вилоятининг Боғот туманида 60 ёшли маст ота ўғлини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, айбланувчи аввал содир этган жиноятлари учун жазони ўтаган. 2021 йил 8 май куни Урганч шаҳрида бўлган ёш болага акаси қўнғироқ қилиб, отаси яна ичиб, жанжаллашгани, маҳалла раиси уни тинчитолмаганини айтади.

Қайд этилишича, воқеа жойига етиб келган кенжа ўғил ва акаси отасини тинчлантириш учун уйга киритган. Маст ота буни ҳақорат сифатида қабул қилди ва ошхонага кириб, пичоқни олиб, тўнғич ўғлининг кўкрагига солди. Бола олган оғир тан жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган.

Воқеа юзасидан туман суди айбланувчини 10 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер