Хоразмда Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази очилди

15:45 06 Март 2024 Иқтисодиёт
498 0

Одилбек Одамбоев/“Халқ сўзи”. Хоразм вилоятида Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази иш бошлади.

Мамлакатимиз Президентининг “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Бизнесни ривожлантириш банки томонидан ташкил этилган ушбу марказда кичик бизнес лойиҳаларини танлаш, ташаббускорларни ўқитиш, молиялаштириш, ахборот билан таъминлаш, бизнес режалар ва техник иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш, бозор топиш билан боғлиқ комплекс хизматлар кўрсатилади.

Янги марказнинг очилиш маросимида тадбиркорлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун пресс-тур ташкил қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер