Хоразмда «Кексалар туризм ойлиги» ўтказилади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 340-сонли қарорига мувофиқ 1 ноябрдан 30 ноябрга қадар «Кексалар туризм ойлиги» эълон қилинган бўлиб, мазкур чора-тадбирлар режасига асосан Хоразм вилоятида саёҳатга чиқиш истагида бўлган нуронийлар рўйхати шакллантирилди. Ижтимоий ҳаётда фаол кексалар учун мамлакатимизнинг тарихий шаҳарлари бўйлаб экскурциялар жорий йилнинг ноябрь ойида ташкил қилинади.
Бундан ташқари, туризм ойлиги доирасида “Ҳар куни 5 минг қадам" шиори остида пиёда юриш марафонлари, зиёратгоҳларда маърифий тадбирлар, учрашувлар ўтказилади.
Одилбек Одамбоев
(«Халқ сўзи»)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг