Хоразмда йўловчи поезди ва «Laсetti» тўқнашуви оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 3 ноябрь куни соат 17:40ъда Ҳазорасп туманидаги темир йўл кесишмасида ушбу туманда яшаган 48 ёшли ҳайдовчи «Laсetti»ни бошқариб кетаётиб, темир йўл кесишмасидаги «STOP» ёзувли белгига амал қилмай ҳаракатда давом эттирган.
Шу вақтда ўнг томондан йўловчи ташиш поезди етиб келиши оқибатида «Laсetti»ни уриб юборган.
ЙТҲ натижасида, ҳайдовчи ва автомобилда бўлган 25 ёшли йўловчи олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг