Хоразмда ҳам қор ёғди

16:09 11 Февраль 2025 Жамият
684 0

Одилбек ОДАМБОЕВ/«Халқ сўзи». Хоразм вилоятида кечадан буён вақти-вақти билан гупуллаб қор ёғмоқда. Очиғи, воҳа аҳли бундай паға-паға ёғадиган лайлак қорни анчадан буён соғинганди. Далаю қирлар, дов-дарахтлар, бутун борлиқ оқликка бурканган.

Кексаларнинг таъбирича, қор ёғса ер тин олади, ҳосил мўл бўлади. Тақвим бўйича қиш адоғига яқин қолган кунларда табиат яна ўз марҳамати билан атроф жавонибни зийнатлади. Илк қор ёққан кунда, унутилаёзган қорхат битиш анъанаси илгаригидай хатжилдларда эмас, ижтимоий тармоқларда электрон шаклда яна урфга кирди.

Совуқ ҳавода йўлларда сирпанчиқлар ҳосил бўлсада, ҳаракат хавфсизлиги чоралари кўрилиб, транспортлар қатнови одатдагидай давом этмоқда. Юртдошларимизнинг, айниқса, болажонларнинг кайфияти аъло! Синоптикларнинг хабарига кўра воҳада қор ёғиши эртага ҳам давом этади!

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер