Хоразмда ҳам аҳоли хонадонида қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиб олиш бошланди
Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларида қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланиш устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Хоразм вилоятида ҳам айни вазифалар ижроси доирасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Пўлат Сабиров хонадонининг том қисмига қуввати 8 кВт бўлган қуёш панелларини ўрнатган ҳолда, ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиб келмоқда. Ушбу станция орқали йилига ўртача 14 000 кВт-соатгача электр энергияси ишлаб чиқарилади.
Шунингдек, фуқаро ишлаб чиқарилган электр энергиясининг ўз эҳтиёжларидан ортган қисмини ҳудудий электр тармоқлари корхонасига сотишни ҳам бошлади.
Жумладан, истеъмолчи ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Хоразм ҳудудий филиали ўртасида қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиб олиш бўйича шартнома имзоланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг