Хоразмда фуқаролар томонидан 765 миллион сўмлик газ талон-торож қилинди

18:14 17 Февраль 2026 Жамият
406 0

Хоразм вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабар берди.

Унда айтилишича, Хоразм вилоятида газ таъминоти филиали комплаенс назорат тузилмалари, шаҳар/туман газ таъминоти бўлими ходимлари ва Ўзенергоинспекция ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Аниқланишича, Хива тумани «Шўркўл» МФЙда жойлашган «М.М.» оилавий корхонасига қарашли бино хатловдан ўтказилганда, истеъмолчи ҳисоблагичдан ташқари яширин равишда тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани фош этилган.

Мазкур қонунбузилиш ҳолати оқибатида 703 миллион 134 минг сўмлик зарар қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Шу каби яна бир ҳолат, Урганч шаҳар «Гулзор» МФЙда яшовчи фуқаро С.Н. томонидан ҳам содир этилган.

Унда қонунбузар фуқаро ўз хонадонида тегишли лойиҳа-техник ҳужжатларисиз ўзбошимчалик билан газ тармоғига уланиб олгани маълум бўлган. Ушбу ҳолат натижасида истеъмолчи томонидан таъминот корхонасига 61 млн 998 минг сўм зарар етказилган.

Ҳозирда барча ҳолатлар бўйича далолатномалар тузилиб, ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер