Хоразмда давлат мукофотлари ўз эгаларига топширилди
Одилбек Одамбоев/«Халқ сўзи». Байрам арафасида Хоразм вилоятидан давлат хизматчилари, ишлаб чиқариш, ижтимоий-иқтисодий соҳа вакилларидан бир гуруҳи фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланди.
Урганч шаҳрида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида ушбу мукофотлар ўз эгаларига тантанали равишда топширилди. Вилоят ҳокими мукофотланганларни юксак эътироф билан самимий қутлади.

— Кўп йиллик ҳаётий тажрибам давомида ишонч ҳосил қилдимки, Ватан равнақи, халқ фаровонлиги учун меҳнат қилган одам ҳеч қачон кам бўлмайди, — дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Қурамбой Матризаев. — Эл-юрт манфаати учун заҳмат чеккан, ҳалол ва виждонан ишлаган инсоннинг хизматлари албатта, рағбат ва эъзоз топади. Менинг ҳам камтарона меҳнатим, ижодим юксак баҳоланиб, «Дўстлик» ордени билан тақдирланганимдан беҳад хурсандман. 86 ёшда бўлишимга қарамасдан юртимиздаги ўзгаришлар, янгиланишлар менга куч-қувват, ижодга, изланишга рағбат беради.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг