Хоразмда 4 та туманда янги ҳокимлар иш бошлади
Фото: Архив сурат
Халқ депутатлари туман кенгашларининг навбатдан ташқари сессияларида Қўшкўпир, Урганч, Боғот ва Тупроққалъа туманларига янги ҳокимлар тайинланди. Жумладан:
— иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК директори ўринбосари вазифасида ишлаб келган Эгамов Бобурбек Давлатназарович Қўшкўпир тумани ҳокими этиб;
— Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Султанов Ғайратжон Пўлатович – Урганч тумани ҳокими этиб;
— Давлат активларини бошқариш агентлигининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Назаров Жаҳонгир Баҳромович – Боғот тумани ҳокими этиб;
— Хоразм вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Ахмедов Шуҳрат Қурвондурдиевич – Тупроққалъа тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Одилбек Одамбоев, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг