Хоразмда 4 кишилик оила ис газидан заҳарланиб ҳалок бўлди

09:39 24 Октябр 2019 Жамият
1461 0

22 октябрь куни Хоразмда 4 кишидан иборат бутун бошли оила эҳтиётсизлик оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Манбага кўра, шу куни соат 22:00да Хоразм вилояти Янгиариқ тумани, Остона қишлоғида яшовчи фуқаро К.Ғ. (1974 й.т., якка тартибдаги тадбиркор), турмуш ўртоғи ва 2 нафар фарзандлари қўлбола иситиш печини ёнида ухлаб қолиб, хона ичига тарқалган ис газидан заҳарланиб, вафот этганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер