Хоразмда 19 та боғча фойдаланишга топширилди

12:06 02 Июнь 2020 Жамият
1116 0

Хоразм вилоятида 2020 йил давомида 4275 ўринли 39 та давлат-хусусий шерикчилиги асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти қурилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу мақсадда жами 84,7 миллиард сўм миқдорида имтиёзли банк кредитлари ажратилган.

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан вилоятда 2070 нафар кичкинтойларни қабул қилиш қувватига эга 19 та мактабгача таълим ташкилоти биноси фойдаланишга топширилди. Замонавий лойиҳалар асосида барпо этилган янги муассасаларда тарбияланувчиларнинг соғлом ўсиб камолга етишлари учун барча шароитлар, жумладан сайр қилиш учун боғ, турли аттракционлар, сузиш ҳавзаси ва бошқа қулайликлар мавжуд.

Бугунги кунда вилоятда 3-7 ёшдаги болажонларнинг мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиниши 55 фоиз бўлса, йил якунигача яна 20 та мактабгача таълим ташкилоти қурилиб ишга туширилгач бу кўрсаткич 60 фоизга етади.

Одилбек Одамбоев

(«Халқ сўзи»)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер