Хоразм вилоятида эскирган трансформаторлар ўрнига янгиси ўрнатилмоқда
Фото: Халқ сўзи
Хоразм вилоятидаги маҳаллаларнинг электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг вилоят ҳудудий филиалига 16 дона замонавий трансформатор етказиб берилди. Ушбу қурилмалар жойларда паст кучланишли электр тармоқларида модернизация ва реконструкция ишларини самарали ташкил этиш имконини беради.
— Кейинги йилларда конденционер, кир ювиш машинаси, компьютер, микротўлқинли печь каби маиший техника воситалари кундалик турмушимизда кенг қўлланилмоқда ва бу электр энергиясига бўлган талабни сезиларли даражада ошишига олиб келмоқда , — дейди “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг Хоразм ҳудудий филиали раҳбари Суҳроб Берегин. — Электр энергияси истеъмолининг ортиши эса трансформатор пунктларида ортиқча юкламаларни вужудга келтиради. Тармоқлардаги эскирган қурилмалар эса электр сарфини ошишига сабаб бўлади. Янги трансформаторларнинг ўрнатилиши ҳисобига истеъмолчиларни электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш ва муайян миқдордаги энергия ресурсларини тежаш, қиш мавсумида ортиқча кучланишларнинг олдини олиш имкониятини яратади.
Одилбек Одамбоев, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг