Хоразм вилоятида аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратиш масалалари ўрганилди
Олий Мажлис Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси ўринбосари Сайёра Абдикаримова бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Урганч туманида аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ҳудуд инфратузилмасини янада такомиллаштириш ҳамда фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган масалалар ўрганилди.
Ўрганиш давомида аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш, фуқароларни қийнаб келаётган долзарб ижтимоий муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, кам таъминланган ҳамда ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг муаммолари ўрганилди.
Бундан ташқари, аҳоли, айниқса ёшлар учун замонавий ва қулай муҳит яратиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш масалаларига урғу берилди. Хусусан, туманда янги сайлгоҳлар барпо этиш, фуқаролар учун дам олиш масканларини кенгайтириш, замонавий истироҳат боғлари ташкил этиш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.
Ўрганиш якунида билдирилган таклиф ва ташаббусларни тизимли равишда кўриб чиқиш ҳамда уларни босқичма-босқич амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг