Хоразм вилояти ИИБга янги раҳбар тайинланди

11:35 15 Март 2025 Жамият
495 0

Полковник Абдумажид Шермуҳаммедов Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Абдумажид Шермуҳаммедов тайинловга қадар Юнусобод тумани бўйича ИИО фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Бундан олдин Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида полковник Равшан Султонхўжаев ишлаб келаётган эди. У жорий йилнинг март ойи бошида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер