Хоразм вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Дусчанов Алишер Шерзод ўғли – Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, Алишер Дусчанов ушбу тайинловга қадар Ўзбекистон Республикасининг Покистондаги элчихонаси савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг