Хонадондан - хорижга

11:36 22 Ноябрь 2021 Жамият
1145 0

Фото: "Халқ сўзи"

Андижон тумани “Бобо ғози” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ҳалимжон Жўраев ўз хонадонида сават тўқишни йўлга қўйиб, аввалига оиласи эҳтиёжи учун тиним билмай изланган бўлса, бора-бора доимий даромад топиш имкони бўлмаган маҳалладошларини иш билан таъминлашнинг ҳам уддасидан чиқа бошлади.

-15 йилдан буён сават тўқиш билан шуғулланиб келаман, - дейди қаҳрамонимиз. –Дастлаб тирикчилик учун шу ишни қилган бўлсам, кейинчалик республикамизда ҳунармандчиликни ривожлантиришга бўлган эътибор ва берилаётган имтиёзлар иш кўламини ва, табиийки, даромадни оширишга рағбат уйғотди. Ҳозирда кўпроқ буюртма асосида маҳсулот ишлаб чиқараяпмиз. Бир ойда минглаб саватлар тўқиб, харидорларга етказиб бермоқдамиз.

Саъй-ҳаракати маҳсули ўлароқ ишлари юришиб кетган ҳунарманд оилавий корхона ташкил қилган. Унда 200 нафар хотин-қиз касаначилик асосида меҳнат қилмоқда. Содда, самимий, тиниб-тинчимас қаҳрамонимиз ҳовлисида тўқилган маҳсулотлар Россия,  Хитой, Украина, Туркия, БАА, Қирғизистон, Қозоғистон каби давлатларга экспорт қилинаётгани эса алоҳида эътирофга лойиқ.

 

Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер