Ходимга хизмат текшируви тайинланганда унга иш ҳақи тўланади
Фото: Архив сурат
Умумий асосга кўра, ишдан четлаштириш даврида ходимга иш ҳақи ҳисобланмайди.
Шунингдек, Меҳнат кодексида ходим ишдан четлаштирилганда ҳам иш ҳақи тўланадиган ҳолатлар кўрсатилган, улар қуйидагилар:
— ходим айбисиз меҳнатни муҳофаза қилишда ўқувдан, билим ва кўникмалари текширувдан ёки мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаганда (масалан, иш берувчи тиббий кўрикни ташкил қилмаганда, чунки тиббий кўрикни ташкил қилиш иш берувчи мажбурияти);
— иш берувчи ходимга шахсий ва (ёки) жамоавий ҳимоя воситаларини бермаганда;
— ходимга хизмат текшируви тайинланганда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг